Очиқ танловлар, тендерлар ва кимошди савдолари
“УЗУНПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ 2025 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ТАШҚИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ УЧУН
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!
«Узун пахта тозалаш» акциядорлик жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича Аудиторлик фаолиятининг Миллий стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш керак.
Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га эга бўлиши;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;
- Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусхаси;
- Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхаси.
Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан кейин 7 (етти) кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «Узун пахта тозалаш» АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:
Юқорида кўрсатилган хужжатлар, қуйидаги манзилга юборилсин:“ Узун пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти, Узунтумани,Жомий кўчаси 22-уй.
Мурожат учун тел: +99894-463-01-82; +99897-244-44-74; +99899-717-50-54.
Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.uzunpaxta.uz