"Узун пахта тозалаш" АЖ нинг ихтиёрий тугатилиши тўғрисида эълон
“Узун пахта тозалаш” АЖни ихтиёрий тугатилишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 14 майда тасдиқланган “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш бўйича “Йўл харитаси” да белгиланган.
Ушбуга асосан “Узун пахта тозалаш” АЖни ихтиёрий тугатишга ўтказилмоқда. Кредиторлар ва бошқа дахлдор ташкилотлар ёки жисмоний шахсларнинг 2 (икки) ой муддат ичида мурожаат этишлари сўралади.